21.04.2023
190

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ Ассалом-у алайкум, ҳурматли жамоадошлар!

Муҳтарам профессор-ўқитувчилар! Қадрли талаба-ёшлар!

Сиз, азизларни саодатли, улуғ айём Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр билан чин қалбдан табриклайман!

Меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни улуғловчи айёмнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Бу қутлуғ кунда барчамиз, аввало, юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака, оилаларимиздаги фаровонлик учун чексиз шукроналар айтамиз!

Рамазон – Қуръон ойи. Ҳа, бу улуғ ойнинг энг буюк фазилатларидан бири ҳам инсонларнинг қалбан ва руҳан покланишида. Шукрки, барчамиз ушбу табаррук ойни солиҳ амаллар ва ибодатлар билан ўтказдик. Мўътабар кунларда барча араз-гиналар, хафагарчиликлар унутилиб, кечиримли бўлиш мусулмон кишига хос гўзал фазилатдир. Умуман, Рўза ибодати билан нафс тарбияланади, қалб покланади, меҳр-оқибат юксалади.

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори асосида юртимизда Рамазон ойи давомида маънавий поклик, сабр-қаноат каби фазилатларни эъзозлаш, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизни қадрлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, ёш авлодни Ватанимизга муҳаббат, азалий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида кўплаб амалий ишлар бажарилди.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлови билан 1 400 нафар юртдошимизнинг муқаддас Умра сафарига бориб, ҳар бир мусулмон киши орзу қиладиган муқаддас ибодатни амалга ошириб, эсон-омон юртимизга келгани барчамиз қатори дунё аҳлининг ҳам эҳтироми ва эътирофига сазовор бўлди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари, магистратура босқичи талабалари ҳам жойларга чиқиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари, нуронийлар ҳолидан хабар олиш билан биргаликда юртдошларимизни диний-маърифий соҳадаги янгиликлар билан таништиришди.

Биз мана шундай фаол устоз ва талабаларимизга миннатдорлик билдирамиз!

Мамлакатимиз осойишталиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлидаги барча хайрли ишларимизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Муборак Рамазон ҳайити билан Сиз, азизларни яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилайман!

Музаффар КОМИЛОВ,

Ректор.

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry