17.04.2023
178

СИНГАПУР ДЕЛЕГАЦИЯСИ МАРКАЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

2023 йил 17 апрель санасида Сингапурнинг Ўзбекистондаги элчиси Зулкифли Баҳаруддин бошчилигидаги делегация Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Элчи жанобларига Сингапур Ташқи ишлар вазирлигининг Ўрта Шарқ, Шимолий Африка ва Марказий Осиё бўлими директор ёрдамчиси Рашид Зайний ҳамда Техник ҳамкорлик бўлими директор ўринбосари Цзе Чиа  ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Сингапурдаги соҳага оид муассасалар ўртасида экстремизм ва радикализмга қарши кураш ҳамда мутаассиб ғоялар таъсирига тушган шахсларни реабитилация қилиш бўйича икки тарафлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, бу борада амалга оширилаётган ишлар, илғор методлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шунингдек, Сингапур делегациясига Марказ фаолияти, унинг ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсадлар, нашр қилинаётган китоблар, видео ва аудио материаллар, олиб борилаётган илмий тадқиқотлар хусусида ҳам маълумот тақдим қилинди.

Учрашув якунида эсдалик совғалари алмашилди. 

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

 

 

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry