13.04.2023
199

Марказ директори Миср Араб Республикасининг нуфузли нашри мухбирига интервью берди

Мазкур интерью 2023 йил 13 апрель куни Миср Араб Республикасининг нуфузли нашрларидан бири ҳисобланган “ал-Аҳром” газетасида “Мақсадимиз – инсонлар орасида васатийлик, мўътадиллик ва бағрикенглик тамойилларини ёйиш” номи остида эълон қилинди.

 Интервьюда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши, унинг Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилишдаги роли, мақсад ва вазифалари, илмий-тадқиқот ва халқаро алоқалар йўналишида, хусусан, ал-Азҳар мажмуаси билан ўрнатилган ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса буюк мутафаккир алломалар илмий меросини ўрганишга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилган. 

Таъкидлаш лозимки, ушбу мақола Ўзбекистон илмий жамоатчилигининг халқаро кўламдаги нуфузини юксалтириш билан бир қаторда, Марказ фаолиятини араб мамлакатларида кенг тарғиб қилишга, шу асосда мотуридийлик ақидавий мазҳаби мўътадил таълимотини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этади.   

 

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази

 Матбуот хизмати 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry