07.04.2023
197

“Китоб–камолот калити” халқаро илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022-йил 8-апрел куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташрифи давомида “Ўзбекистон халқаро китоб кўргазмаси-ярмаркаси” йиллик тадбирини ўтказиш бўйича берган таклифларига биноан, ҳар йили анъанавий тарзда китоб ярмаркаси ва кўргазмасини ўтказиш йўлга қўйилди.  

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан IRCИCA халқаро ташкилоти, ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти, ТУРКТAВ жамғармаси (Туркия) билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6-7 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида, очиқ осмон остида “Китоб – камолот калити” II халқаро илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси ва савдоси ўтказилди.

2022—2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқаришни мақсад қилган ҳолда ташкил етилган тадбирда 4 та хорижий ташкилотлар, 3 та турдош илмий-тадқиқот муассасалари, 30 та хорижий ва маҳаллий етакчи нашриётлар ва таълим муассасалари, таниқли ёзувчи ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Шунингдек, расмий очилиш маросимига Ташқи ишлар вазирлиги орқали хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари ҳам таклиф этилди.

Тадбирни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори  Шоазим Шоисломович Миноваров очиб берди. Шундан сўнг Қуръон тиловат қилиниб, тадбир қатнашчиларига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг  мақсад ҳамда вазифалари ҳақида маълумот берилди.

Рамазон муносабати билан ўтказилган тадбир доирасида Рамазон шукуҳини мадх этувчи жажжи болажонлар ижросидаги  куй-қўшиқлар кўргазмага янада файз улашди.

Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб маҳаллий нашриётлар, босмахоналар ўзларининг сўнгги йилларда чоп этилган энг сара китоблари тақдимотларини ўтказишди. 

Халқаро илмий марказлар: Имом-Мотуридий, Имом-Бухорий ҳамда Имом-Термизий халқаро илмий марказлари хам бевосита тадбирда фаол иштирок этиб, диний-маърифий йўналишдаги энг сўнгги нашрлар билан китобхонларни таништирдилар. 

 

 

Тадбирда “Китобсевар миллат” умуммиллий шиори остида таниқли ёзувчи ва ижтимоий фаол блоггерлар билан давра суҳбатлари ташкил этилди, шунингдек,  ижодкор  ёшлар ўртасида мушоира базми ташкил этилди.

Тадбир давомида “Тарих зарварақларида турк олами” мавзусида фотокўргазма ҳамда ёш хаттотлар томонидан маҳорат дарслари билан биргаликда ижод намуналари ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этилди. 

Шунингдек, нашриёт ва босмахоналар ўртасида турли номинациялар бўйича танловлар ўтказилди. Ғолибларга сертификат ва эсдалик совғалари топширилди. 

 

 

 

 

 

Юртдошларимиз ушбу кўргазмага ташриф буюриш орқали юртимизда чоп этилаётган энг сўнгги китоблар билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry