07.04.2023
125

Зийнат қориларимизга АҚШдан эътироф

Рамазон ойи муносабати билан айни дамда бир қатор устозлар ва ҳофизи Қуръонлар Канада ва Америка Қўшма Штатларида бўлиб туришибди. 

Уламолар АҚШ ва Канададаги Рамазон тадбирларида иштирок этиб, ватандошларимизга Рамазон ойининг фазилати ҳамда Ҳайит байрамининг шукуҳига шукуҳ қўшадиган мавзуларда маърифий суҳбатлар, савол-жавоблар ташкил этишмоқда. 

АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳридаги «Ал Бухорий Ислом Маркази»да юртимизнинг кўзга кўринган зийнат қориларидан, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти қироат фани устози Аҳмадхон қори Рашидов ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Ихтиёр қори Абдураҳмоновлар хатми Қуръонга ўтиб бермоқдалар. Қориларимиз у ердаги шукуҳли онлар, илиқ таассуротлар ҳақида ўзларининг ижтимоий саҳифаларида сизу бизга тақдим этиб келмоқдалар. Қуйида Ихтиёр қори Абдураҳмоновнинг илиқ таассуротлари ҳақидаги маълумотларни сиз азизларга тақдим этамиз:
«Биз хатм ўқиётган масжидда ўзбеклардан бошқа миллат вакиллари, хусусан, араб давлатларидан келган мусулмонлар ҳам иштирок этади. Биз улар билан араб тилида гаплашиб, Ўзбекистондан эканимизни айтсак, биринчи саволи: «Араб тилини қаерда ўргангансиз? Бирор араб давлатида ўқиганмисиз?» бўлади.

Унга ҳеч қандай араб давлатида таълим олмаганимизни, балки юртимиздаги таълим муассасаларида ўқиганимизни айтсак, хурсанд бўлади.

Яқинда асли саудиялик, шу ердаги имом билан учрашдик. У Ўзбекистондаги диний таълим муассасаларида ўқитиладиган фанлар ва китоблар ҳақида сўради. Уларни эшитгач, маша Аллоҳ, сизларда анча яхши ўқитар экан, деб эътироф қилди.

Расмдаги инсон ҳам 16 ёшда Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган ва ўн хил қироатдан ижозага эга ҳофизлардан экан. Аҳмадхон қори акам ва каминанинг тиловатини эшитиб жуда илиқ фикрлар билдирди. Бошқа миллат вакиллари Ал-Бухорий маркази раҳбари Илёсхон домлани жуда ҳурмат қилишар экан. У киши бошчилигида бир қанча хайрли ишлар амалга оширилмоқда экан. Аллоҳ зиёда қилсин».

Уламоларимизнинг бу ташрифлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, ҳамда Канада ва АҚШдаги ватандошлар тарафидан ташкил этилди.
Аллоҳ таоло бу каби хайрли ишларни бардавом қилсин, Рамазон ойи барчамизнинг дунё ва охиратимиз учун манфаатли бўлишини насиб этсин!

Эслатма: Устозлар иштирок этадиган тадбирларнинг вақти ва манзиллари ҳақида Орландо шаҳридаги «Ал-Бухорий Ислом маркази»нинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида танишиб боришингиз мумкин.

Манба: Islom.uz

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry