04.04.2023
170

Ўзбек қорилари АҚШда

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Абдураҳмонов Ихтиёр ва Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Рашидов Аҳмадхонлар Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиш мақсадида АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Орландо шаҳридаги “Ал-Бухорий” ислом марказига сафар қилдилар.

Бир ой давом этадиган сафар мобайнида АҚШда истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун диний-маърифий мазмундаги суҳбатлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Марказ томонидан нашр қилинган китоблар, жумладан, Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 29-, 28–27-жузларининг ўзбек тилидаги илмий-изоҳли таржимаси, Абул Муин Насафийнинг “Баҳр ал-калом” ва “Абу Мансур Мотуридий” номли тарихий роман “Ал-Бухорий” ислом маркази кутубхонасига тақдим қилинди. Таъкидлаш лозимки, мазкур китоблар ватандошларимиз томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати
 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry