16.03.2023
124

Ўзбекистон делегацияси 2023 йил 15 март куни Қоҳира университети Олий таълимдан кейинги таълим факультети ҳамда Араб тили таълимини ривожлантириш марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Қоҳира университети Олий таълимдан кейинги таълим факультети декани профессор Иман Ҳариди билан учрашув ташкил қилиниб,  Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда Араб тили йўналиши бўйича қўшма дастурларни йўлга қўйиш, академия битирувчиларининг битирив малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларига Қоҳира университети профессор-ўқитувчиларини илмий раҳбар сифатида жалб қилиш, ходимлар алмашинувини йўлга қўйиш, халқаро эътироф этилган тил билиш имтиҳонларини Ўзбекистонга олиб кириш, араб тилини ўқитиш бўйича қўшма лойиҳа ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш каби масалалар юзасидан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. 

Шунингдек, Қоҳира университети Араб тили таълимини ривожлантириш маркази раҳбари доктор Мустафо Ораби билан ташкил этилган учрашувда ўзбекистонлик араб тили ўқитувчилари учун малака ошириш ҳамда стажировка дастурларини ташкиллаштириш, араб тилини масофадан ўқитишни йўлга қўйиш, ҳамкорликда конференция ва илмий семинарлар ҳамда талабалар учун таътил вақтида араб тили курсларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф давомида доктор Мустафо Ораби яқин ҳамкорликка тайёр эканлиги, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Қоҳира университети ўртасида Англашув меморандумини имзолаш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаб ўтди.

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry