15.03.2023
195

Миср сафари давом этмоқда...

Ўзбекистон делегацияси Миср сафари доирасида 2023 йил 14 март куни Экстремизмни ўрганиш Салам марказига ташриф буюрди.

Экстремизмни ўрганиш Салам маркази 2022 йилда Миср фатво уйи ҳузурида ташкил қилинган бўлиб, экстремизм ва радикализмга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ҳокимият органларига кўмаклашиш, экстремизм ва радикализм профилактикасининг илмий, маданий, ижтимоий, иқтисодий ва психологик жиҳатларини ўрганиш каби бир қатор муҳим вазифаларни бажаради. Марказ Мисрнинг таниқли уламолари билан ҳамкорликда соф исломий тушунчаларнинг ихтилофларга сабаб бўлаётган нотўғри талқинларини бартараф этиш юзасидан илмий асосланган фатволарни чиқариш орқали экстремизм ва радикализмга қарши курашиб келади.   

  

Ўзбекистон делегацияси Марказда экстремизм ва радикализмга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар, жумладан, исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга қаратилган ҳужжатли фильмлар, чиқарилган фатволар, ихтилофли масалаларга тезкор жавоб қайтариш услублари билан яқиндан танишди. 

Ташриф давомида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Экстремизмни ўрганиш Салам маркази ўртасида амалий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, хусусан, Англашув меморандумини имзолаш, кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда конференция ва илмий семинарлар ташкил этиш, экстремизм ва радикализмга қарши курашишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби бир қатор муҳим масалалар юзасидан музокаралар ўтказилиб, амалий натижаларга эришилди.

Ташриф якунида Марказ кутубхонасига Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган “Таъвилот ал-Қуръон” асари ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.   

 

 

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry