14.03.2023
201

Ал-Азҳар мажмуасининг кутубхонасига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация 13 март куни ал-Азҳар мажмуаси кутубхонасига ташриф буюрди.

 

Мусулмон оламида муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган мазкур кутубхона бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларида нашр қилинган барча фан соҳаларига оид нодир китобларни ўзида жамлаган йирик илмий-маърифий маскан ҳисобланади.

Ташриф давомида кутубхонага Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг илмий-изоҳли таржимаси тақдим қилинди. Айтиш керакки, юртимизда Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш учун яратиб берилган улкан имкониятлар натижасида дунё юзини кўрган ушбу тадқиқот кутубхона раҳбарияти ва ходимлари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

 

Эътиборлиси, нафақат мусулмон олами, балки дунёнинг йирик илмий-маърифий масканларидан бири сифатида эътироф этиладиган ал-Азҳар кутубхонасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган китобларнинг сақланиши Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни халқаро ҳамжамиятга кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади. 

   Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази

 Матбуот хизмати 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry