14.03.2023
170

Миср сафари давом этмоқда

Айни вақтда Мисрда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация жорий йилнинг 13 март куни Араб қўлёзмалари институтига ташриф буюрди.

Араб қўлёзмалари институти 1946 йилда ташкил қилинган бўлиб, Мисрнинг қўлёзмаларни сақлаш ва тадқиқ қилишга ихтисослашган йирик илмий муассасаларидан ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, институтда мусулмон оламининг нодир қўлёзмалари, шунингдек, дунё фондларида сақланаётган ягона нусхадаги манбаларнинг электрон нусхалари сақланади. 

Институт дунё фондларидаги қўлёзмаларни излаб топиш, нодир қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини олиш ва уларни тадқиқотчиларга етказиш, оммавий ва хусусий кутубхоналарда сақланаётган қўлёзмаларнинг каталог ва нусхаларини намойиш қилиш ҳамда муҳим илмий тадқиқотлар олиб бориш каби вазифаларни амалга оширади.

Ўзбекистон делегациясини институт директорининг ўринбосари доктор Аҳмад Абдулбосит кутиб олиб, қўлёзмаларни сақлаш, реставрация қилиш ҳамда уларнинг микрофильм ва электрон нусхаларини яратиш жараёни билан яқиндан таништирди.

Ташриф давомида институтда сақланаётган нодир қўлёзмалар, хусусан, мовароуннаҳрлик алломалар қаламига мансуб манбаларнинг электрон нусхаларини Ўзбекистонга келтириш, шунингдек, қўлёзмаларни реставрация ва тадқиқ қилиш, замонавий нашрларини яратиш ҳамда ўзаро кадрлар алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олинди. 

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази

 Матбуот хизмати 

 

 

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry