25.02.2023
181

Буюк Британия журнали Ичан қалъани дунёдаги энг машҳур тўққиз деворли қалъа рўйхатига киритди

 

Туризм соҳасидаги йўналишларни ёритишга ихтисослашган Буюк Британиянинг машҳур «Wanderlust» журнали саҳифасида «Дунё бўйлаб 9 та энг қадимий деворли шаҳарлар» сарлавҳали мақола чоп этилди.

Мақолада бутун дунё бўйлаб қалъа деворлари билан машҳур бўлган 9 мамлакатдаги шаҳарлар ҳақидаги маълумотлар муштарийлар эътиборига ҳавола қилинган.

Ichan-Qala, Khorezm, Khiva, Xiva, Urgench, Uzbekistan

Эътиборли жиҳати шундаки, девор қалъалар билан ўралган ва ҳозирги вақтгача сақланиб қолинган иншоотлар орасидан Хива шаҳридаги Ичан қалъа ҳам ўрин олди. Девор билан ўралган шаҳарлар ичида Колумбиянинг Картагена, Хорватиянинг Дубровник, Марокашнинг Тарудант, Буюк Британиядани Ёр, Ўзбекистондаги Ичан қалъа, Франциядаги Каркассон ва бошқалар жаҳонга машҳурдир, деб ёзади нашр.

Муаллиф асрлар давомида шаҳарлар учун ҳимоя истеҳкоми вазифасини бажарган ушбу тўққиз қалъа бутун дунёда бориб кўриш учун муҳим бўлган жойлар қаторига киришини таъкидлар экан, ўзининг ноёблиги ҳамда таъсирчан кўриниши билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этишини қайд этган, деб хабар беради «Дунё» АА.

Мақолада таъкидланишича, рўйхатнинг бешинчи қаторида қайд этилган Ичан қалъа Ўзбекистоннинг Буюк Ипак йўлида жойлашган қадимий шаҳарларидан бири – Хивада жойлашган. Ушбу қалъа деворларининг узунлиги 2 километргача етади ва баландлиги 10 метрдан юқори бўлган улкан миноралардан иборат.

Ichan Qala Stock Photos - Free & Royalty-Free Stock Photos from Dreamstime

«Қалъа ичидаги кўҳна бинолар жуда яхши ҳолатда бизгача етиб келган. Тадқиқотчилар учун улкан илмий манба, сайёҳлар учун учун эса масжидлар, саройлар ва минораларга эга бўлган ушбу маскан жозибали ва экзотик манзилдир», деб ёзади муаллиф.

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry