22.02.2023
124

Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”

Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Самимий суҳбат аввалида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикасига қилган расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг янги даврини бошлаб бериши шубҳасизлиги  таъкидланди.

Шундан сўнг соҳа масъуллари томонидан юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, аждодлар ва дунё олимларининг бой илмий меросини ўрганиш бўйича олиб борилаётган сермаҳсул фаолият, бу борада, халқаро илмий-тадқиқот марказларининг ўрни ва аҳамияти ва бошқа бир қатор муҳим соҳавий янгиликлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ўз навбатида, Ал-Азҳар университети бутун дунёда ислом асосларини пухта ўзлаштирган, замонавий билимларга эга етук кадрларни етиштириб берувчи таълим муассасаси сифатида шуҳрат қозонгани, мусулмон умматига исломнинг асл инсонпарвар ғояларини тушунтириш, жаҳолат билан маърифат ўртасидаги фарқни очиб беришга эҳтиёж кучайган бугунги кунда мазкур таълим даргоҳининг аҳамияти юқори экани алоҳида таъкидланди.

Томонлар ўзаро мулоқотда, бугунги кунда инсон онги ва дунёқараши учун ғоявий кураш кечаётгани, бу жараёнда, дунёқараши тўлиқ шаклланмаган баъзи ёшларнинг сохта диний шиорлар таъсирида бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолаётгани дунё жамоатчилигини ташвиш ва хавотирга солаётгани айтилди. Бу борада тизимли ишларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry