20.02.2023
181

Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига бағишланган янги китоб нашр этилди

Китоб Ўзбекистон ва Миср ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишланади.

Ўзбекистон Республикаси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Мисрнинг “Ал-Ҳивор” сиёсий ва ахборий тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлиги” деб номланган янги китоб нашр этилди.

Ўзбекистонлик дипломат, ЖИДУ Тил таълими маркази раҳбари Лутфиддин Ходжаев ҳамда мисрлик сиёсатшунос Аҳмад Тоҳир муаллифлигидаги китоб Ўзбекистон ва Миср ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишланади.

Асар учта бобдан иборат бўлиб, улар “Ўзбекистон ва Миср: муносабатларнинг юқори босқичга кўтарилиши”, “Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигининг истиқболли соҳалари”  ҳамда  “Ўзбекистон ва Миср – ўхшаш ёндашувлар, муштарак муаммолар” деб номланади.

 

Қўшимча малумот

Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлигида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусига бағишланган учинчи халқаро анжуман ташкил этилди
Жорий йил 24-25 май кунлари Малайзия Ислом цивилизацияси институтида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусидаги учинчи халқаро илмий-амалий семинар ташкил этилди,...
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш...
Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов
Ал-Азҳар мажмуаси раҳбар ўринбосари доктор Муҳаммад Дувайнийнинг таъкидлашича, Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов динни ёт ғоялардан тозалаш каби масъулиятли...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry