07.12.2022
153

ИМОМ МОТУРИДИЙ МЕРОСИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар мажмуаси тадқиқотчилари ўртасида Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган танлов ғолиблари эълон қилинди.

Таъкидлаш ўринлики, танлов ал-Азҳар мажмуаси профессор-ўқитувчилари, талаба ва тадқиқотчиларда катта қизиқиш уйғотди. Жумладан, мажмуа таркибидаги Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби доктор Назир Айяд танлов ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди: “Танловдан кўзланган асосий мақсад мотуридийлик таълимотининг пайдо бўлиш тарихи билан бир қаторда, Имом Мотуридий ҳамда унинг издошлари ҳаёти ва илмий меросини чуқур ўрганиш, халқаро ҳамжамиятга кенг тарғиб қилишдан иборат. Хусусан, мотуридийлик ақидавий мазҳаби, унинг ривожланиш босқичлари, мотуридий олимлар илмий мероси, дунё кутубхоналарида сақланаётган мотуридийлик таълимотига оид нодир қўлёзма асарларни тадқиқ қилиш, таълимотда акс этган бағрикенглик тамойиллари ҳамда умуминсоний қадриятларни кенг жамоатчиликка етказиш, ислом ниқоби остида фаолият олиб бораётган бузғунчи оқимларнинг ғояларига қарши раддиялар бериш, жаҳон афкор оммасида ислом динининг асл инсонпарварлик моҳияти ҳақида тўғри тушунча ва тасаввурни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган”.

Иштирокчилар томонидан танлов учун тақдим қилинган тадқиқотлар ал-Азҳар мажмуасининг малакали ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Танловда ал-Азҳар университети профессор-ўқитувчилари доктор Амол Усмон, доктор Аввод Маҳмуд Аввод ва доктор Муҳаммад Мишъаллар совринли ўринларни қўлга киритиб, қимматбаҳо совғалар ҳамда Ўзбекистонга саёҳат қилиш имкониятига эга бўлдилар. 

Таъкидлаш лозимки, мазкур танлов Миср Араб Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида илмий-маданий соҳадаги яқин ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан муҳим воқеа ҳисобланади.

Миср Араб Республикасининг “ал-Аҳром” газетаси,

2022 йил 5 декабрь

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry