06.12.2022
125

Марказ “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида

Жорий йилнинг 5 декабрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари учун Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда Марказ директори Ж.Каримов ҳамда бўлим бошлиғи А.Аллоқулов маъруза билан иштирок этди.

 

Семинар давомида йиғилганларга Имом Мотуридий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, Марказнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад ва вазифалар, Марказ томонидан олиб борилаётган ишлар, шунингдек, мотуридийлик таълимоти, ушбу ақидавий мазҳаб ривожига ҳисса қўшган юртимиз алломаларининг ҳаёти ва илмий фаолияти бўйича муҳим маълумотлар етказилди.

Шу билан бирга, Марказ томонидан нашр қилинган китоблар, жумладан, “Таъвилот ал-Қуръон” асари 29-жузининг ўзбек тилидаги илмий-изоҳли таржимасининг тақдимоти ҳам ташкиллаштирилди.

 

Баҳс-мунозараларга бой бўлган семинарда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Бу каби илмий семинарларнинг ташкил этилиши аҳоли, айниқса ёшлар орасида мўътадил таълимотнинг кенг тарқалишида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

 

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 

матбуот хизмати

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry