02.12.2022
134

Имом Мотуридийнинг "Истиво" ҳақида айтган ажойиб таъвиллари

“Сўнгра Аршга “истиво қилди” (Сажда, 4) ояти борасида ҳам юқорида кўп таъвилларни айтиб ўтдик. Бироқ бу ерда юқорида айтиб ўтмаган бошқа бир маънони айтамиз. Эҳтимол бу маъно тўғрироқ ва ҳақиқатга яқинроқдир. 

Шундай бир сўзлар ва гаплар борки, Аллоҳ таоло ақл ва фаҳм учун уни идрок қилиш ва англашга йўл қолдирмаган. Мисол учун, “Сўнгра Аршга “истиво” қилди” ибораси. Зеро ушбу ибора бошқа ўринда зикр қилиниб, у ҳақида ўта хабардордан сўрашга амр қилади:

ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ الرَّحْمَنُ فَاسْأَلْ بِهِ خَبِيرًا.

"Сўнгра У Аршга “истиво қилди”. У Раҳмондир. Уни Хабардордан сўра!" (Фурқон, 59).

Агар ушбу сўз (истиво)ни инсоннинг ақли ва тушунчасида билиш ва англаш имкони бўлганда, оламлар Раббисининг элчиси бўлган зот хабардордан, яъни Аллоҳ ёки Жаброилдан сўрамасдан туриб ҳам тушунган ва англаган бўларди. 

Аллоҳ таоло у зотни бу ҳақида сўрашга амр қилдими, демак буни ақл ва фаҳм орқали англаб, тушуниб бўлмайди, балки Аллоҳдан бўлган нақл орқали билинади. Расулуллоҳдан уни тафсир қилганлари ёки у ҳақида гапирганлари ёки бирон киши у ҳақида сўрагани нақл қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Имом Мотуридий. Таъвилот ал-Қуръон.

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry