10.11.2022
143

Марказ профессорининг китоблари хорижда нашр этилди

Жорий 2022 йилда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, юридик фанлари доктори, профессор Абдулҳаким Шаръий Жузжоний қаламига мансуб “İslam Hukuku, Hanefî Mezhebi ve Türkistan Fakihleri” (Ислом ҳуқуқи, ҳанафийлик мазҳаби ва Туркистон фақиҳлари), “Tasavvuf ve İnsan” (Тасаввуф ва инсон) ва “Yürek Sırları” (Юрак сирлари) номли китоблар Туркия Республикасида турк тилида нашр қилинди.

“Ислом ҳуқуқи, ҳанафийлик мазҳаби ва Туркистон фақиҳлари” асарида фиқҳ илмининг вужудга келиши ва шаклланиш босқичлари, Имом Абу Ҳанифа ҳамда унинг шогирдлари ҳаёти ва илмий фаолияти таҳлил қилинган. Шу билан бирга, Туркистонда фаолият олиб борган машҳур ҳанафий олимлар ҳамда уларнинг мазҳаб ривожига қўшган ҳиссаси ёритилган.

“Тасаввуф ва инсон” китоби муаллифнинг тасаввуф тариқатлари, сўфий шахсияти, машҳур тасаввуф намояндаларини ҳаёти ва фаолиятига оид мақолалари, турли асарларга ёзган тақризлари ҳамда ўзи ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган.

Юрак сирлари” шеърий тўплам бўлиб, унга муаллифнинг ўзбек ва форс-дарий тилларида ёзилган шеърлари киритилган. Жумладан, асарда ўзбек тилида ёзилган 34 та шеър, 21 та рубоий, форс-дарий тилида ёзилган 11 та шеър келтирилган. Шеърларда асосан Ватанга садоқат, инсонийлик, меҳр ва соғинч каби туйғулар мадҳ этилган.     

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 

матбуот хизмати

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry