09.11.2022
157

ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФ

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 29-жузи ўзбек тилига таржима қилинди. Ушбу асарнинг илк маротаба ўзбек тилига таржима қилиниши дунё мотуридийшунослигида юқори илмий натижа сифатида баҳоланди. Зеро, бу Имом Мотуридий туғилиб ўсган Ўзбекистон диёрида мотуридийлик таълимотининг яна жонланаётганидан дарак беради.

Жамиятни олимларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бирор давлатга баҳо беришда, албатта, у ердан етишиб чиққан олимлар биринчи навбатда тилга олинади. Абу Мансур Мотуридий Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидан етишиб чиқиб, ислом таълимотини аҳли сунна вал жамоа негизида ёритиб берди. Бу эса жамиятни аҳли сунна вал жамоа таркибида жипслашишга замин яратди. Бугунги глобаллашув шароитида турли мутаассиб оқимларга қарши курашишда мотуридийлик таълимоти ўзига хос аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, мотуридийлик таълимотига оид илмий-маънавий мероснинг таржима қилиниши ўзбек китобхонларига катта қувонч бағишлайди.

Доктор, профессор Камолиддин Нуриддин Маржуний

Малайзия Ислом илмлари университети профессори, Франциядаги Европа Ислом маърифати ва маданияти академияси аъзоси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро илмий ҳайъати аъзоси 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry