15.10.2022
154

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори халқаро форумда иштирок этди

Пойтахтимизда “15 октябр – Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан “Қишлоқ ҳудудларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш истиқболлари ва аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки” мавзусида халқаро форум ўтказилди.

Тадбирда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, айниқса, чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган аёллар турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг муаммоларига ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, қишлоқ жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш учун яратилган имконият ва шарт-шароитлар борасида сўз борди.

Форумда Олий Мажлис Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, халқаро экспертлар, мутахассислар иштирок этди.

Форумда сўзга чиққанлар иштирокчилар эътиборини хотин-қизларнинг бандлик масаласига қаратиб, қишлоқ ҳудудларида аёлларимиз орасида норасмий секторда банд бўлганлар кўпчиликни ташкил этаётгани, уларнинг расмий бандлигини таъминлаш жиддий масала эканини, бу ўз ўрнида уларнинг муносиб ҳақ олиши, ишончли ижтимоий ҳимояси ва пенсия таъминотини янада яхшилашга хизмат қилишини алоҳида қайд этишди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари қишлоқ ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий юксалишида, хусусан, аграр соҳада мамлакатимиз экспорт салоҳияти ва саноатини юксалтиришда хотин-қизларнинг роли, қишлоқ аёлларининг соғлиғини мустаҳкамлаш, оналик ва болалик муҳофазаси ва ижтимоий ҳимоясига оид амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилишди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry