14.10.2022
182

Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 29 жузи ҳамда “Имом Мотуридий” романи тақдимоти ўтказилди

2022 йил 14 октябр куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 29 жузи ҳамда “Имом Мотуридий” романининг тақдимотлари ўтказилди. 

Тақдимотда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Имом Мотуридий” романининг муаллифи Луқмон Бўрихон, Академия профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда Марказ ходимлари иштирок этдилар. 

Тақдимотни Имом Мотуридий илмий-тадқиқот маркази раҳбари Жамолиддин Каримов очиб берди. Тақдимотда сўзга чиққанлар Имом Мотуридийнинг илмий-маънавий мероси, мотуридийлик таълимоти ҳамда унинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтдилар. Шундан сўнг йиғилганларга “Таъвилот ал-Қуръон” асари таржимасининг ўзига хос хусусиятлари, унинг бугунги кунда жамиятда кузатилаётган айрим ихтилофли ақидавий масалаларга ечим топиш ҳамда мўътадил таълимотни кенг тарғиб қилишдаги амалий аҳамияти ҳақида маълумот берилди. 

Буюк аждодларимиз меросини оммабоп қилиб халқимизга етказиш билан бир қаторда, Президентимиз ишончини оқлашдек юксак масъулиятни бажара олган эркин ижодкорлардан бири Луқмон Бўрихон тақдимотдаги нутқида мазкур роман мотуридийлик таълимоти бўйича яратилаётган илк бадиий асарлар сирасига киришини, бундайин баддий тўқималарга бой асарлар нафақақат бугунги кун ёшларига, балки келгуси ёш авлодларига ҳам ўлмас манба бўлишини алоҳида такидлади. Муаллифнинг романни яратиш жараёнидаги мулоҳазалари, таассуротларини талабалар билан ўртоқлашгани ёш китобхонларда ўзгача қизиқиш ва асар мутолаасига иштиёқлари янада уйғонишига сабаб бўлди. Тадбир сўнгида ўтказилган қизиқарли викторина ва қизғин савол-жавоблар  тақдимот маросимига янада кўтаринкилик бахш этди.

Баҳс-мунозаларда ғолиб бўлган талабаларга марказ томонидан тайёрлаб қўйилган “Таъвилот ал-Қуръон”нинг  29 жузи, “Имом Мотуридий” романи ҳамда марказнинг махсус эсдалик совғалари топширилди.

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry