03.06.2021
377

Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарорининг мазмун-моҳияти билан таништириш борасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 3 июн санасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида мамлакатимиз фуқароларининг ёрдамга муҳтож қатламини камбағалликдан чиқариш ва уларнинг фаровонлигини ошириш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарорининг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида Марказ илмий ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди. 

Марказ ҳуқушуноси Бахтиёр Қулбошев тадбир модератори сифатида эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги давлат сиёсатининг устивор йўналишларини, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат томонидан уларга берилаётган имтиёзларнинг бугунги пандемия давридаги муҳим аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир давомида модератор Бахтиёр Қулбошев Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори  мазмуни ва ушбу Қарорнинг ҳуқуқий асосларини  тушунтириб ўтди.   

Шунингдек, Қарорга кўра эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида – “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” юритилиши йўлга қўйилганлигини модератор алоҳида тақдимот кўринишида тадбир иштирокчиларига тушунтириб берди. 

Шу билан бирга, модератор Бахтиёр Қулбошев  томонидан камбағал аҳоли қатламини эҳтиёжмандликдан чиқариш, мазкур оилалар бандлигини таъминлаш, уларга моддий ва ижтимоий кўмакларни амалга ошириш механизми ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry