05.10.2022
185

Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 29-жузи ҳамда “Имом Мотуридий” романининг тақдимоти ўтказилди

2022 йил 5 октябрь куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида малака ошираётган вилоят, туман ва шаҳар отинойилари иштирокида Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 29-жузи ҳамда “Имом Мотуридий” романининг тақдимоти ўтказилди. 

Тақдимотда сўзга чиққан Марказ ходимлари Имом Мотуридийнинг илмий-маънавий мероси, мотуридийлик таълимоти ҳамда унинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтдилар. Шундан сўнг йиғилганларга “Таъвилот ал-Қуръон” асари таржимасининг ўзига хос хусусиятлари, унинг бугунги кунда жамиятда кузатилаётган айрим ихтилофли ақидавий масалаларга ечим топиш ҳамда мўътадил таълимотни кенг тарғиб қилишдаги амалий аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Тадбир натижасида отинойиларда мотуридийлик таълимотининг бағрикенгликка асослангани, ақидавий масалаларни ёритишда нақлий далиллар билан бир қаторда ақлий далилларга ҳам ўрин ажратилгани, шунингдек, “Таъвилот ал-Қуръон” асари таржимасининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида тасаввур ҳосил бўлди.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази

 Матбуот хизмати

   

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry