29.09.2022
157

АБУ ҲАФС НАСАФИЙНИНГ УСТОЗЛАРИ ШАЖАРАСИ

    Абу Ҳафс Насафийнинг фиқҳдаги силсиласи устози Абул Юср орқали   Абу Ҳанифага етиб боради. Шарофиддин Гулчукнинг таъкидлашича, Абул Юсрнинг асарлари, асосан, шогирди Абу Ҳафс Насафий воситасида бошқаларга тарқалган.

   Абдулҳай Лакнавийнинг маълум қилишича, Насафийнинг илмий шажараси Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадгача бориб тақалади. Шу орқали Насафий ҳанафий мактаби ичида ўз ўрнига эга бўлган. Бу маълумот Қуръон, ҳадис ижозалари фиқҳ илмида ҳам мавжудлигини тасдиқлайди. Олимлар ижоза олишга ва илмий силсилани авлоддан авлодга ўтишига алоҳида эътибор қаратганлар. Олимнинг Абу Ҳанифага етиб борадиган силсиласи қуйидагича: Абу Ҳафс Насафий Паздавийдан, у Абу Яъқуб Юсуф Ясорийдан, у Абу Исҳоқ Ҳоким Навқадий (ваф. 434/1043 й.)дан, у Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Умар Абу Жаъфар Ҳиндувоний (ваф. 362/973 й.)дан, у Муҳаммад ибн Аҳмад Абу Бакр Искоф (ваф. 333/945 й.), Абу Бакр Аъмаш Муҳаммад ибн Саъид (ваф. 340/952 й.)лардан, улар Аъмаш Муҳаммад ибн Аҳмад Абу Бакр Искофдан, у Муҳаммад ибн Салама Абу Абдуллоҳ (ваф. 278/891 й.)дан, у Абу Сулаймон Жузжоний (ваф. 200/816 й.)дан, у Имом Муҳаммад (ваф. 189/805 й.)дан, у Абу Юсуф (113/731–182/798 йй.) билан Имом Абу Ҳанифа (80/699–150/767 йй.)дан ҳанафий фиқҳи бўйича дарс беришга рухсат олган. 

    Ҳиндувонийга келиб силсила иккига бўлинади. Улардан бири юқорида баён этилди. Иккинчиси, унинг устози Аҳмад ибн Исмат Абу Қосим Саффор (ваф. 336/948 й.) бўлиб, у Нусайр ибн ЯҳёданНусайр ибн Яҳё (ваф. 268/882 й.), Абу Сулаймон Жузжоний ва Муҳаммад ибн Саммоъа (ваф. 223/838 й.)дан, Муҳаммад ибн Саммоъа Имом Муҳаммаддан ва Имом Абу Юсуфдан, у иккиси эса, Абу Ҳанифадан дарс олган. 

    Демак, Абу Ҳафс Насафийнинг Абу Ҳанифага етиб борадиган фиқҳий шажараси ўн бешинчи, Бурҳониддин Марғиноний (ваф. 593/1197 й.) эса ўн олтинчи ўринда бўлган. Бу маълумотлар Насафийнинг фиқҳий қарашларини, китобларини тадқиқ этиш муҳимлигини кўрсатади. Олим биринчилардан бўлиб, ҳанафий фиқҳини назмга солган, Абу Ҳанифа билан шогирдлари ўртасидаги ихтилофли маса лаларни бирма-бир ёритиб берган ва дастлабки фиқҳий энциклопедия муаллифларидан ҳисобланади.

 Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи
Абдуллатиф Аллоқуловнинг “АБУ ҲАФС НАСАФИЙ” РИСОЛАСИДАН

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry