21.09.2022
203

ИМОМ-ХАТИБЛАР ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА  ТАҚДИМОТ УЧРАШУВИ

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида малака ошираётган имом-хатиблар учун  Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳақида   тақдимот учрашуви ўтказилди.

Учрашувда марказ директори Жамолитдин Каримов сўзга чиқиб марказнинг ташкил этилиши, унинг мақсад ва вазифалари, марказнинг таркибий тузилиши, республика ҳамда халқаро миқёсда унинг тутган ўрни хусусида сўз юритди. Шундан сўнг Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бошлиғи Абдуллатиф Аллоқулов  марказ томонидан амалга оширилган Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал - Қуръон” китобининг таржима ва таҳрир жараёнлари ҳақида маълумот берди. Асарнинг ҳозирги глобаллашган замонда тутган ўрни, мўътадил таълимотни жамоатчиликка етказишдаги аҳамияти таъкидлаб ўтилди. Шунингдек марказ томонидан нашр қилинган 40 га яқин китоб ва рисолалар билан таништирилди.

Сўнгра Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий котиби Азиз Тажиев сўзга чиқиб, марказнинг халқаро алоқалар йўналишидаги фаолияти, хусусан хорижий университет ва халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари, марказ томонидан ўтказилган халқаро симпозиум ва конференциялар, марказ қошига ташкил қилинган халқаро илмий ҳайъат фаолияти ҳамда, Мотуридийлик журнали ҳақида маълумот берди. 

Учрашув сўнгида марказ деректори Жамолитдин Каримов соф исломий таълимотни халқимиз ўртасида тарғиб этишда беминнат хизматда турган барча имом-хатибларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

    

    

   

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry