11.08.2022
186

Халқаро илмий-тадқиқот марказлари мутахассислари Туркия Республикасида малака оширмоқдалар

2022 йил 10 август куни Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Туркия Республикасидаги Ислом тафаккури институтида ташкил қилинган малака ошириш курслари доирасида Анқара шаҳрида жойлашган Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармасига ташриф буюрди. Ташриф давомида Диёнат ишлари бошқармаси раҳбарияти, жумладан, профессор, доктор Холис Айдемир, Узайр Бозкурт, Юнус Аккая, Ҳаж ва умра хизматлари бўлими бошлиғи Рамзий Биржан билан қизғин ва жонли мулоқот ташкил қилинди. Мулоқотда Ўзбекистон Республикасида мамлакат Президенти бошчилигида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар, хусусан, халқаро аҳамиятга эга бўлган илмий-тадқиқот марказларининг ташкил қилинишига юқори баҳо берилди. Ўз навбатида, Ўзбекистон вакиллари ҳам марказлар томонидан ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган мовароуннаҳрлик алломаларнинг ҳаёти ва илмий меросини тадқиқ қилиш, мўътадил ислом таълимотини кенг тарғиб қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар. Шунингдек, Диёнат ишлари бошқармаси кутубхонаси, Қўлёзмалар ҳамда Реставрация бўлимларига ҳам ташриф ташкил қилиниб, у ердаги мутахассислар билан фикр алмашилди. 

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Анқара Ҳожи Байрам Валий университети Ислом илмлари факультетига ҳам ташриф буюриб, факултет декани  профессор Ҳасан Айик билан учрашди. Икки томон ўртасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида илмий-тадқиқотлар йўналишида ўзаро яқин ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, илмий ходимлар алмашинувини йўлга қўйиш, семинар-тренинглар ташкил қилиш каби масалалар бўйича мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот якунида факультет профессор-ўқитувчилари Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдириб ўтдилар. 

Айтиш керакки, малака ошириш курси доирасида илмий ходимларга Анқара университетиИлоҳиёт факультети профессори, доктор Бунямин Эрул ҳадис илми истилоҳлари, профессор, доктор Ҳакки Унал эса Имом Абу Ҳанифа ва ҳанафийлик мазҳаби юзасидан маъруза қилдилар. Мазкур дарслар қизғин баҳс-мунозараларга бой, тингловчилар учун самарали кечди. Маъруза якунида профессор, доктор Ҳакки Унал тингловчиларга Анқара университети Илоҳиёт факультети профессор-ўқитувчилари нашрларидан иборат китобларни тақдим қилди.       

 

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
Матбуот хизмати

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry