03.08.2022
203

САБР ИМОНДАНДИР

«Улар (мушриклар) айтаётган сўзларга сабр қилинг ҳамда уларни чиройли тарзда тарк этинг!» (Муз-заммил сураси, 10-оят).

Муфассирлар мазкур оятнинг тафсири борасида бундай деганлар: «Улар сизни ёлғонга чиқаришларига сабр қилинг. Зеро, оят давомида: “(Сизни) ёлғонга чиқарувчи (ўша) неъмат аҳлини Менга қўйиб беринг!” дейилиб, (Расулуллоҳни) ёлғончига чиқарилишига сабр қилишга амр этилдилар. Шунингдек, оят (маъноси) ёлғончига чиқариш ҳамда бошқа азиятларга ҳам қаратилган бўлиши мумкин. Чунки улар Расулуллоҳни ёлғончига чиқариш билан чекланиб қолмай, у зотни баъзан ёлғончи, баъзан сеҳргар, баъзан мажнун, баъзан эса етим дейишар эди. Хуллас, улар Пайғамбаримизга турли азиятлар етказишарди. Аллоҳ таолонинг “Улар (мушриклар) айтаётган сўзларга сабр қилинг” ояти юқоридаги маъноларнинг барчасини англатади. 

Аллоҳ таоло Расулуллоҳни мушрикларнинг азиятига сабр қилишга чақирди. Сабр буйруғи қуйидаги уч кўринишда амалга ошади: биринчиси, сизни ёлғончига чиқарганликлари сабабли сиз ҳам уларни ёлғончига чиқарманг; (иккинчиси) улардан қўрқиб хавфсираманг. Хавфсираш мушрикларга тасалли беради ва улар бундан мамнун бўладилар; (учинчиси) уларга ҳалокат ва ўлим сўраб дуо қилманг, балки сабр қилинг! 

Улар (мушриклар) айтаётган сўзларга сабр қилинг ҳамда уларни чиройли тарзда тарк этинг!”. Ёлғончилик ва жоҳиллик билан таҳқирлашни соғлом ақл ва табиат кўтармайди. Ҳатто ёлғончига ҳам: “Сен ёлғончисан”, дейилса, ғазабнок бўлади ва уни ўзига сингдира олмайди. Шунингдек, бирор кишини “жоҳил” деб аташ ҳам оғир ботади. Модомики, ноқис ақл ва номукаммал табиатли кишиларга “ёлғончи” деган нисбатни бериш ёқмас экан, соф ақл ва саломат табиат соҳиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга “ёлғончилик” нисбатини бериш оғир ботиши ва ундан маҳзун бўлишлари табиийдир. «Раббингиз учунгина сабр қилинг!» (Муддассир сураси, 7-оят). 

Демак, ушбу оятда холис Аллоҳ таоло учун сабр қилишга ва шунда содиқ бўлишга чақириқ бор.

“Таъвилот”дан дурдоналар

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry