30.07.2022
1007

2022 йилнинг 30 июль куни – янги 1444 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир

Дунё мамлакатлари турли тақвимларда йил, ой, кун ҳисобини юритади. Энг кенг тарқалгани – милодий деб аталадиган Григориан тақвими. Хитой тақвими, КХДР тақвими, Исроилнинг ҳам бир неча минг йиллик тақвими ва ҳакозолар. Ислом мамлакатларида ҳижрий-қамарий ва ҳижрий-шамсий (милодий тақвим муқобили) тақвимлар мавжуд.

Маълумот ўрнида, кўплаб ислом мамлакатларида амал қилинадиган ҳижрий-қамарий тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўрингандан кейинги кун янги ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли ҳижрий-қамарий йил 354-355 кун бўлиб, милодий йилдан 10-11 кун кам бўлади.

Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади. Ҳижрий-қамарий йил бўйича ойлар тартиби қуйидагичадир: Муҳаррам, Сафар, Рабиул аввал, Рабиул охир, Жумодул аввал, Жумодул охира, Ражаб, Шаъбон, Рамазон, Шаввол, Зулқаъда, Зулҳижжа.

Ойнинг чиқишига қараб, 2022 йил 30 июль куни ҳижрий-қамарий тақвим бўйича 1444 йил кириб келди. Муҳаррам ойи янги йилнинг биринчи ойи ҳисобланади.

Умуман, ислом мамлакатларида қўлланиб келинадиган тақвим – ҳижрий-қамарий тақвимга қачон асос солинган? Ундаги ойлар ҳисоби қандай юритилади?

— Аллоҳ таоло бутун борлиқни, жумладан инсониятни ҳам тартиб билан яратган. Сабаби, яратилиш жараёнларининг вақт билан ўлчанганидир. Яъни, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда оламни неча кунда яратганининг хабарини беради. Албатта, у кунларнинг биз истиқомат қилиб турган кунимиздан фарқи бўлса-да, вақти тайин қилингандир.

Аллоҳ субҳанаҳу таоло Тавба сурасининг 36-оятида бутун борлиқни яратганида ўзининг ҳузурида ойларни 12та қилиб белгилаганини эълон қилади. Бу ойлар бандага ёрдамчи бўлиб, умрини, вақтини, ишларини режалаштиришда, ҳисоблашда лозимдир. Ҳаётнинг қадрига етади. Шу боис, инсоният йилларнинг ҳисоб-китобга ҳар доим муҳтож бўлган.

Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари Ислом тақвимини жорий қилишга маслаҳат қилишган ва катта келишув бўлган. Бунда ҳазрати Али розиаллоҳу анҳунинг таклифини кўпчилик маъқуллаган. Таклифлар орасида Пайғамбарнинг таваллуди, ваҳий нозил бўлган саналар биринчи йил сифатида олинишига доир таклифлар ҳам бўлган.

“Маълумот ўрнида: Ҳижрий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 16-ҳижрий йилнинг Рабиул аввал ойида қарор қилинган ва келгуси 1-Муҳаррам 17-ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланган. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган саналари асос қилиб олинган. Бу милодий 622 йилга тўғри келади. «Ҳижрий» деган сўз «ҳижрат (кўчиш)га тегишли», «қамарий» эса «ойга тегишли» деган маънони билдиради”.

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry