Марокашда Пайғамбар алайҳиссаломга бағишланган кўргазма очилди
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO), Ислом олами уюшмаси (MWL) ва Марокашнинг Муҳаммадия олимлари лигаси ҳамкорликда ISESCOнинг Работдаги бош қароргоҳида музей ва кўргазма очди.
Музей ташриф буюрувчиларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг турли жабҳаларини, тарихий воқеа ва жойларни кўриш имконини берувчи энг сўнгги замонавий технологиялар билан жиҳозланган.
Музей Қуръони Карим, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва исломнинг ёрқин тарихига асосланган адолат, тинчлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, иноқ яшаш ва мўътадиллик ҳақидаги ислом хабарларини тақдим этишни мақсад қилган.
Маълумот учун, ISESCO бу - "Ислом олами" таълим, фан ва маданият ташкилоти - Ислом ҳамкорлик ташкилоти(OIC) ҳузурида фаолият юритадиган ва аъзо давлатлар ўртасидаги муносабатларни қўллаб -қувватлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида исломий мамлакатларда таълим, фан, маданият ва алоқа соҳалари билан шуғулланадиган ихтисослашган ташкилот. 1979 йил май ойида ташкил этилган.
Ташкилот ислом ва ислом маданиятининг чин қиёфасини тарғиб қилишни мақсад қилган.
Изоҳлар