10.05.2021
334

Мотуридия калом мактабини калом илми ривожига қўшган ҳиссаси

 

“Исломшунослик, ислом цивилизациясини ўрганиш 

ICESCO” кафедраси катта ўқитувчиси 

Агзамова Муҳаббатхон Миртохировна

 

Калом илми дастлаб исломдаги турли диний-сиёсий фирқалар хусусан, хаворижлар, қадарийлар, жабарийлар, муржийлар каби йўналишлар, маздакийлик, насронийлик каби бошқа дин вакиллар  билан бахс жараёнида шаклланган бўлиб, дастлаб калом илми билан шуғилланган мутакаллимлар, Қуръон ва суннага таяниб далиллар келтирган. 

Суннийликда иккита калом мактаби Мотурийлик ва Ашъарийлик алоҳи-алоҳида шаклланиш босқичини босиб ўтиб, кейинги даврда Аҳли суннат ва жамоат таълимоти вакиллари томонидан Мотуридия ва Ашъария  мактаблари имомлари келтирган далиллар асосида ақидавий қарашларга оид масалалар бўйича ўз фикрларини келтирганлар. Калом илми ривожида Мотуридия ва Ашъария мактабининг роли ва аҳамияти беқиёс ҳисобланади. 

Сунний эътиқоддаги икки йирик оқимлардан бири ҳисобланган Мотуридий мактаби асосчиси Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий бўлиб, унинг тахаллуси ўзи яшаган қишлоққа нисбат қилиб олинган. Имом Мотуридий  Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандийдир. Аҳли сунна вал жамоат Абу Мансур ал-Мотуридийнинг калом илмига қўшган ҳиссасини эътиборга олиб замондошлари ва кейинги замонлар аҳли уни “Имом ал-ҳудо” (Ҳидоятга элтувчи имом), “Қудвату аҳл ас-сунна” (Аҳли сунна пешвоси), “Мусаҳҳиҳу ақойид ал-муслимин” (Мусулмонлар ақидасини ислоҳ этувчи), “Имом ал-мутакаллимин” (Калом илми эгаларининг имоми), “Рабибу аҳл ас-сунна” (Аҳли сунна вал жамоа тарбиясини олган) каби илмий унвонлар билан атаганлар.

Абу Мансур асос солган мотуридийлик мактаби IX аср охири X асрларда Мовароуннаҳрда турли ақидавий оқимларнинг ақидаларига қарши жавоб тарзда вужудга келган. Айнан ўша даврда муътазилий фирқаси қарашларига ўзига хос асосли далиллар билан раддиялар билдирган Мотуридийлик ақида илми ривожида катта аҳамият касб этади. Муътазилийлик мактаби VIII асрда Уммавийлар халифалигининг охирида вужудга келиб, Аббосийлар даврида катта эътиборга эга бўлиб, расмий эътиқод даражасига кўтарилган. 

Мотуридийлик мактаби қарашлари мўътадилилик йўлини тутганлиги, ақидавий масалаларда Қуръони карим, ҳадиси шариф, ақл ва мантиққа суяниб далил келтириши кенг тарқалишига сабаб бўлган. Мотуридий мактаби вакиллари ақлга таяниш билан бирга нақлга ҳам таяниш лозимлигини таъкидлаганлар.

Салжуқийлар ҳукмронлиги даврига келиб, ҳамма жойда ислом ақидаларида мотуридийлик татбиқ қилинди. Суннийликнинг ҳанафийлик мазҳабига эътиқод қилувчиларнинг барчаси ақида бобида имом Мотуридий, унинг шогирдлари ҳамда издошлари ёзиб қолдирган асарларга таяниб ўз фикрларини келтирганлар.

Абу Мансур ал-Мотуридий ўз даврининг ҳанафийлик мазҳаби олимлари – Муҳаммад ибн Муқотил ар-Розий (вафоти 248/862), Насир ибн Яҳё ал-Балхий (вафоти 268/881), Абу Бакр Аҳмад ибн Исҳоқ ал-Жузжоний (IX аср охири), Абу Наср ал-Иёзий (IX аср охири) кабилардан таълим олган бўлиб, шу билан бирга, Абул Ҳасан ар-Рустуғфаний (вафоти 350/961), Абул Қосим Ҳаким ас-Самарқандий (вафоти 342/954), Абул Юср Абудулкарим ал-Паздавий (вафоти 390/999) каби ўз даврининг етук олимларига устозлик қилган. 

Мотуридийлик ақидасига доир масалалар баёнида ўша даврдаги ақидавий оқимларнинг таъсирини қирқиш, ақл ва нақлга таяниб мантиқий мунозара қоидаларига амал қилиб, уларни билдирган фикрларига кучли далиллар билан раддия бериш йўлини тутган. 

Ўша давр уламолари ақлга ёки нақлга таяниб ўз фикрларига далиллар келтиришган. Нақлга таянган уламолар Қуръони карим, ҳадиси шариф, саҳобий ва тобейиларни ижмо ва ижтиҳодларига таянсалар, ақлий далилга таянган уламолар фалсафа, мантиқ каби фанларга таяниб ўз раъйлари билан далил келтирганлар. Мотуридийлик ақидасида ақл ва нақлнинг иккисидан  ўз ўрнида фойдаланиб, далиллар келтирилганлигини кўрамиз. Айнан нақлий далилларни моҳиятини англаш учун, ақлий далилларни ҳам пухта эгаллаш лозимлиги, шу билан бирга ақл имкониятини ҳам чегараси борлиги, инсон ақли ҳам жуда кўп ҳақиқатни идрок этишга қодир эмаслиги, ақлни неъмат сифатида қадрлаб, ундан оқилона фойдаланиш лозимлигини таъкидлаб ўтадилар.  

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry