01.05.2021
270

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тафаккур майдони форуми доирасида "Ҳанафий мазҳаби уламоларининг ҳадисларни олишдаги баъзи услублари" мавзусида онлайн-илмий семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 29 апрел куни аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини жамоатчиликка етказиш, мўътадил ислом таълимотни кенг тарғиб қилиш мақсадида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тафаккур майдони форуми доирасида навбатдаги онлайн-илмий семинар ўтказилди.

Семинарда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, соҳага оид илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчи олимлар ва мутахассислар иштирок этдилар.

Тафаккур майдони форуми доирасида ўтказилган мазкур семинарда Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти, Кўкалдош ўрта-махсус ислом билим юрти  мударриси Асадуллоҳ Холмуротов "Ҳанафий мазҳаби уламоларининг ҳадисларни олишдаги баъзи услублари" мавзусида маъруза қилди. 

Асадуллоҳ Холмуротов  ҳадис илми, унинг ишончлилик даражасига кўра турлари, ҳадис матни санади ҳақида ҳамда ҳанафий уламоларнинг ҳадисларни олишдаги ўзига хос жиҳатлари ва услублари  борасидаги илмий фикрлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Шунингдек, Асадуллоҳ Холмуротов  Абу Ҳанифанинг ҳадис илмида тутган ўрни, хусусан, ҳозирги кунда баъзи илмсиз кишилар томонидан Абу Ҳанифа томонидан келтирилган далиллар саҳиҳ эмас, - деб айтилаётган таъналар асоссиз эканлигини, аксинча Абу Ҳанифа нафақат фиқҳда, балки ҳадис илмида ҳам уламолар томонидан ишончли деб эътироф қилинганлигига алоҳида тўҳталиб ўтди.   Хусусан, Абу Ҳанифа фиқҳий масалаларни ҳал қилишда фақат саҳиҳ ҳадисларни олганлиги, кейинги авлод ҳанафий уламолари ҳам айнан шу анъанани давом эттирганликлари маърузачи томонидан алоҳида қайд этилди.

Мазкур онлайн семинар олимлар ва мутахассисларнинг ҳадисларни олишда ҳанафий мазҳаби уламоларининг услублари борасидаги ўзаро фикр алмашинувига бой бўлди. Мутахассислар бундай форматдаги илмий ҳамкорликни доимий тарзда  ўтказиб боришга келишиб олдилар.

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry