26.04.2021
274

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Аҳли суннанинг гуноҳкор мўъминларга муносабати” мавзусида онлайн стажировка дастури доирасида  онлайн-илмий семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 24 апрел куни ислом оламида мўътадил таълимотни кенг тарғиб қилиш мақсадида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан онлайн стажировка дастури доирасида  навбатдаги онлайн-илмий семинар ўтказилди.

Семинарда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлар, соҳага оид илмий изланишлар олиб бораётган маҳаллий ва хорижий тадқиқотчи олимлар ва мутахассислар иштирок этдилар.

Онлайн стажировка дастури доирасида ўтказилган мазкур семинарда Мисрнинг ал-Азҳар университети доктори, исломшунос олим Ҳозим Ҳасан Абдулбасир Муҳаммад Ханноний “Аҳли суннанинг гуноҳкор мўъминларга муносабати” мавзусида маъруза қилди. 

Ҳозим Ҳасан гуноҳкор мўъминларга нисбатан аҳли сунна ва адашган тоифаларнинг қарашлари борасидаги илмий фикрлари билан ўртоқлашди. Ҳозим Ҳасан гуноҳкор мўъминларга нисбатан ёндашув ва қарашлар масаласида мотуридия таълимоти, хусусан, Имом Мотуридий ва унинг ииздошларининг қарашлари муҳим  эканлигини таъкидлаб ўтли. 

Хусусан, бу борада Абул Муъин Насафийнинг “Табсиратул адилла” асаридаги айнан гуноҳкор мўъминлар масаласидаги кескин бўлмаган мўътадил қараш ва гуноҳкор мўъминларга тавба қилишга берилган имконият бу Аллоҳнинг инояти эканлиги борасидаги асосли далиллар маърузачи томонидан келтириб ўтилди. Шунинг учун ҳам  бу масалада аҳли сунна уламолари амалда бағрикенгроқ ёндашувни қўллашгани ва диндан чиқариш ҳукмидан қочишгани ҳамда бу масалада ниҳоятда эҳтиёткор бўлишганлигини маърузачи алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Ҳозим Ҳасан уламолар аҳли сунна вал жамоанинг бу борадаги  ақидаси, хусусан, бунда тавба масаласига катта эътибор берилгани ҳамда адашган тоифаларга айни масалада раддия беришда мотуридий олимларининг тажрибасидан фойдаланиш, тарихда ўтган муржиъийлар, жорижийлар каби адашган тоифаларга раддия беришда катта хизмат қилган Абул Муъин Насафийнинг “Табсиратул адилла” асарига мурожаат қилиш энг самарали усул бўлганлигини ва бугунги кунда ҳам ақидада адашган тоифаларга нисбатан раддия беришда айни шу манбаларга  мурожаат қилиш энг тўғри йўл эканлигини таъкидлади.

Семинар қатнашчилари томонидан бугунги кунда бу каби ақидавий муаммоларни ҳал этишда мана шундай форматдаги илмий ҳамкорлик ва тажриба алмашиш анчайин самарали метод эканлиги эътироф этилди. 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry