22.04.2021
321

АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ЖАННАТДА КЎРИШ МАСАЛАСИ

Аслида, бизнинг наздимизда Аллоҳ таолони кўриш вожиб, Унга боқиш эса Аллоҳ таоло “Токи Бизнинг aмримиз келиб” (Ҳуд сураси, 40-оят) деб қайд қилганидек далиллар билан собитдир. Ва яна бошқа хабарларда Аллоҳ таолога қараб туриш ривоят қилинган. Жумладан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дарҳақиқат сизлар, Роббингизни қиёмат куни худди ўн тўрт кунлик ойни кўргандек кўрасизлар ва Уни кўришда шак қилмайсизлар” деганлар.

Тавҳид аҳли[1] Аллоҳ таолони кўришни англатувчи ривоятларнинг саҳиҳлигида ихтилоф қилмагалар. Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор қиладиганлар бу мавзудаги ҳадисларни илм (Аллоҳ таолони билиш)га таъвил қилганлар. Бу икки жиҳатга кўра нотўғридир:

Биринчиси, Аллоҳ таолони кўриш башорати жаннатийларга хос бўлиб, борди-ю, ундан илм кўзланса хослик (яъни жаннатийларга хос хусусият) йўқолади. Чунки, Аллоҳ таолони билишда жаннатий ҳам, дўзахий ҳам бир-бирига шерикдир. Зеро, ҳар икки тоифа ҳам охиратда Аллоҳ таоло ҳақида шак ва васвасадан холи маълумотга эга бўладилар. Кўз билан кўриш ва мушоҳада шак ва шубҳадан холи билимни ифодалайди. Ақлий ва мантиқий далиллар эса шубҳали илмга олиб боради. Қолаверса, мўжизалар ҳам башариятни ҳақиқий илмга етакламайди. Бу маъно Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларида ўз исботини топган:

وَلَوْ أَنَّنَا نَزَّلْنَا إِلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةَ وَكَلَّمَهُمُ الْمَوْتَى.

Мабодо, Биз уларга фаришталарни туширсак ва ўликлар (тирилиб) уларга гапирса... (Аллоҳ хоҳлаганидан бошқалари имон келтирмаган бўлар эдилар)” (Анъом сураси, 111-оят).

ثُمَّ لَمْ تَكُنْ فِتْنَتُهُمْ إِلَّا أَنْ قَالُوا وَاللَّهِ رَبِّنَا مَا كُنَّا مُشْرِكِينَ.

Сўнгра уларнинг фитнаси (узри) фақат: “Раббимиз - Аллоҳга қасамки, (биз) мушрик бўлмаганмиз!” - дейишлари бўлур” (Анъом сураси, 23-оятлар).

يَوْمَ يَبْعَثُهُمُ اللَّهُ جَمِيعًا فَيَحْلِفُونَ لَهُ كَمَا يَحْلِفُونَ لَكُمْ وَيَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ عَلَى شَيْءٍ أَلَا إِنَّهُمْ هُمُ الْكَاذِبُونَ.

У Кунда (Қиёматда) Аллоҳ уларнинг барчаларини қайта тирилтирганда, улар худди сизларга қасам ичаётганларидек, У зотга ҳам қасам ичурлар ва ўзларига (қасамлари сабабли) бирор нарса (фойда) бўлади деб ҳисоблайдилар. Огоҳ бўлингизким, албатта, улар айни ёлғончилардир!” (Мужодала сураси, 18-оят).

Юқорида келтирилган нарсалар ўз исботини топгач, муътазилийлар қандай услубда Аллоҳни кўришни инкор этсалар, ўша йўл билан Уни кўришга амин бўладилар. “Аллоҳ таолони кўриш” масаласи шубҳали маъноларнинг барчасини Ундан рад этиш ила собит бўлди. Аллоҳ таолони кўришни кайфият билан васфламаймиз. Чунки, кайфият сурат эга нарсаларга тегишлидир. Аллоҳ таоло эса кайфиятсиз кўрилади. Тавфиқ Аллоҳдандир!

 

Қиёмат сураси, 23-оят шарҳи


 

[1] Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг қайси ўрнида “тавҳид аҳли” деган бўлса, ундан аҳли снна вал жамоани ироқда қилганлар.

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry