22.04.2021
472

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташкил этилиши тарихи

Жорий йилнинг 21 апрель куни аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини жамоатчиликка етказиш, хусусан, мўътадил таълимотни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташкил этилиши тарихи ҳамда мусулмонлари идорасининг ташкил этилишида Бобохоновлар сулоласининг беқиёс хизматлари” мавзусида онлайн илмий-амалий семинар ўтказилди. 

Семинарда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари билан бир қаторда, диний-маърифий соҳада фаолият олиб бораётган олимлар ва мутахассислар иштирок этдилар.

Семинар давомида филология фанлари номзоди, доцент Мухлиса Зиёвуддин Эшон Бобохон қизи  “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташкил этилиши тарихи ҳамда мусулмонлари идорасининг ташкил этилишида Бобохоновлар сулоласининг беқиёс хизматлари” мавзусида маъруза қилди.  

Мухлиса Зиёвуддин Эшон Бобохон қизи сўзининг аввалида қатағон йилларининг оғир хотираларини ёдга олиб, бугунги кунда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ва тизимли ислоҳатларнинг шукронаси ўлароқ, бу дорул омон кунларни қадрига етиш юртдошларимиз учун ҳам фарз, ҳам қарз эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Мусулмонлар идораси Эшон Бобохон ҳазратларининг ташаббуси билан 1943 йили ташкил этилганлиги, дастлаб “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси” деб номлангани, мамлакатимизда ташкил этилган ушбу  диний бошқарма Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари учун ягона ва марказий диний бошқарма бўлганлиги ҳақида тўҳталиб ўтди.

Маъруза давомида Эшон Бобохон ва Зиёвуддин ибн Эшон Бобохоннинг ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси ҳақида сўз кетар экан, олима томонидан отаси ва бобоси ўз даврининг етук олимларидан бўлганлигини, хусусан, ҳар қандай муваффақият ва жамият тараққиётнинг бирдан-бир йўли илм эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Шунингдек, олима мусулмонлари идораси тасарруфида ўша даврда “Совет шарқи мусулмонлари” журнали чоп этилганлиги ва ушбу журнал бир неча хорижий тилларда тўқсон икки мамлакатга тарқатилганлигини ёдга олиб, аждодларимиз илмда пешқадам бўлганликлари ва биз ҳам мана шу пешқадамликни қўлдан бой бермаслигимиз зарурлигига урғу берди. 

Ўтган асрнинг ўрталарида ва иккинчи ярмида диний-маърифий соҳа фаолиятида янги саҳифа очилишида беқиёс хизмат қилган Бобохоновлар сулоласи вакилларининг фаолияти семинар иштирокчилари томонидан алоҳида эътироф этилди.

Онлайн семинар иштирокчиларнинг қизғин суҳбатларига бой бўлди. Қатнашчилар мазкур мавзудаги онлайн семинарни силсилавий тарзда давом эттиришга  келишиб олдилар.

 

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry