20.04.2021
292

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Аҳли сунна вал жамоа: ўзига хос белгилари, сифатлари ва улар ким?” мавзусида онлайн стажировка дастури доирасида онлайн-илмий семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 17 апрел куни ислом оламида мўътадил таълимотни кенг тарғиб қилиш мақсадида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан онлайн стажировка дастури доирасида  онлайн-илмий семинар ўтказилди.

Семинарда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари билан бир қаторда, соҳага оид илмий изланишлар олиб бораётган маҳаллий ва хорижий тадқиқотчи олимлар ва мутахассислар иштирок этдилар.

Онлайн стажировка дастури доирасида ўтказилган мазкур семинарда Мисрнинг ал-Азҳар университети доктори, исломшунос олим Иброҳим Шуъайб Зайдон Ҳаммод “Аҳли сунна вал жамоа: ўзига хос белгилари, сифатлари ва улар ким?” мавзусида маъруза қилди. 

Иброҳим Шуъайб мотуридия ва ашъария ақидавий таълимотлари борасидаги илмий қарашлари билан ўртоқлашди. Иброҳим Шуъайб долзарб ақидавий муаммоларга ечим топиш ва бундай муаммоларга барҳам беришда мотуридия ва ашъария ақидавий таълимотларининг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтли.

Хусусан, Имом Мотуридийнинг “китаб ат-Тавҳид”, “Таъвилот аҳли сунна”  китоблари аҳли сунна вал жамоа ақидасига тегишли энг ишончли манбаа эканлиги маърузачи томонидан алоҳида эътироф этилди.  

 Шунингдек, Иброҳим Шуъайб олимлар аҳли сунна вал жамоа ақидасини соф ҳолда сақлашда мотуридийлик манбалари асосидаги тарғибот ишларини янада кучайтириши ва адашган тоифаларга раддия беришда айни шу манбааларга мурожаат қилиш энг самарали усул эканлигини таъкидлади.

Семинар давомида иштирокчилар бугунги кундаги долзарб ақидавий муаммоларни ҳал этишда хусусан, адашган тоифалар томонидан “такфир” масаласини қўлланилиши ва бу каби тушунчаларни нотўғри талқин  қилиниши оқибатида одамларда нотўғри ақидавий қарашлар шаклланиши ҳамда бундай ҳолатларни олдини олишда айнан мотуридийлик таълимотига мурожаат қилиш орқали ақидавий муаммоларни бартараф қилиш мумкинлигига иттифоқ қилдилар.

 Семинар қатнашчилари ақидавий муаммоларни ҳал этишда бу йўналишдаги икки томонлама илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш таклифини билдирдилар. 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry