16.04.2021
304

Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан юртимиздаги барча таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида семинарлар ҳамда “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида олимлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

 Мазкур тадбирлар замирида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар орасида жаҳолат ва илмсизлик ғояларига берилишнинг олдини олиш ҳамда уларни илм-фан, касб-ҳунарга қизиқтириш каби хайрли мақсадлар мужассамдир.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ҳам “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатини академиянинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, филология фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Исломов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда дунёда илмсизлик ва жаҳолат оқибатида юзага келаётган экстремизм ва терроризм каби бало барчани ташвишга солиб келаётганини қайд этди. Бунинг олдини олиш учун эса ёшларни илм-маърифатли қилиш, уларни комил инсон қилиб тарбиялаш долзарбдир.

– Бугунги кунда илм-маърифат орқали жаҳолатга қарши кураш долзарб вазифага айланди, – деди тарих фанлари доктори Д.Махсудов. 

– Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда илм-маърифатни юксалтириш асосида Учинчи Ренессансга пойдевор қўйиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу боради, энг аввало, таълим-тарбия тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Зеро, маънавий юксак ва илмий жиҳатдан салоҳиятли авлод жамият таянчи бўлади.

Академияда сабоқ олаётган ёш тадқиқотчилар, докторантлар ва талабаларга билим олишда янада кўпроқ ташаббус кўрсатиши кераклиги уқтирилди. Академия илмий салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича талаб ва таклифлар билдирилди.

 

Н.Усмонова, ЎзА

 

 

Қўшимча малумот

Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар
Муаллиф: Аҳмад Саъд ДаманҳурийТаржимонлар: С.Абдуллаев, О.Икромбеков🗓 Сана: 2023📝 Ҳажми: 264 бет📖 Ушбу китоб мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг Имом...
ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРАРЛАРИ
Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар мобайнида жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишига замин яратган. Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп...
УЛАМОЛАР СОХТА CУФИЙЛИК ҲАҚИДА
Тарихан, инсон қалбини поклаш, уни руҳий-маънавий жиҳатдан юксалтиришни мақсад қилган тасаввуф таълимоти юртимизда кенг тараққий этиб келган. Тасаввуф йўлида риёзат...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry