10.02.2022
253

Қоҳира университетида ўзбек тили ўқитилмоқда

ҚОҲИРА, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ходимлари Қоҳира университети бўлиб, ушбу олий таълим муассасасида ўзбек тилини ўқиш жараёни билан  бевосита танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ўзбекистон дипломатлари университетнинг филология факультети Шарқ тиллари кафедрасида ўзбек тили ўқитувчиси Раҳма Иброҳим билан суҳбатлашди.

Учрашув чоғида Мисрда ўзбек тили ва адабиётини тарғиб қилишга қўшаётган ҳиссаси учун Раҳма Иброҳимга миннатдорлик билдирилди. Шунингдек, келгусида ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар муҳокама қилинди.

  • Айни пайтда мен талабаларга ўзбек ёзувчиси Ойбекнинг «Олтин водийдан шабадалар» романининг мазмун-моҳиятини тушунтираяпман, - деди Раҳма Иброҳим. - Ушбу асар орқали ўзбек халқининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш имконияти мавжуд. Мен ўзбек тилининг барча туркий тилларни боғловчи марказий ўрин тутиши мавзусидаги илмий лойиҳам устида ҳам иш олиб бораяпман. Шу ўринда таъкидлашим керакки, Қоҳира университети талабалари орасида Ўзбекистон тарихи,  хусусан буюк аждодларингиз – Имом Бухорий, Имом Термизий, Ибн Сино, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек меросига қизиқиш жуда юқори.  Шу сабабдан бўлса керак, ўзбек тили  ва адабиётини чуқур ўрганиш истагидаги талабаларимиз сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

 Суҳбат якунида Қоҳира университети кутубхонасида «Ўзбек тили ва адабиёти» бурчагини ташкил этиш ва уни ўзбек тилига доир адабиётлар, илмий-оммабоп қўлланмалар, интерактив дастурлар, видеоматериаллар билан мунтазам таъминлашда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

манба: danyo.info.uz

Қўшимча малумот

Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлигида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусига бағишланган учинчи халқаро анжуман ташкил этилди
Жорий йил 24-25 май кунлари Малайзия Ислом цивилизацияси институтида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзусидаги учинчи халқаро илмий-амалий семинар ташкил этилди,...
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш...
Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов
Ал-Азҳар мажмуаси раҳбар ўринбосари доктор Муҳаммад Дувайнийнинг таъкидлашича, Имом Мотуридий мероси бўйича халқаро танлов динни ёт ғоялардан тозалаш каби масъулиятли...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry