Шермухамедов Комилжон Абдувалийевич

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

Шермухамедов Комилжон Абдувалийевич 1978-йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1999-йил Тошкент давлат шарқшунослик институтини, 2001-йил эса мазкур институтнинг магистратура босқичини тамомлаган.

2021-йилда тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилган. 2023-йилда “Диншунослик” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонига эга бўлган.

2002-2017-йилларда Тошкент ислом университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, Исломшунослик илмий-тадқиқот марказида илмий котиб, Илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2017-2025-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида фаолият юритган.

Шермухамедов Комилжон 30 дан зиёд китоб, монография, ўқув қўлланма, дарслик, рисола, илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади.