
“МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН” МАВЗУСИДА II ХАЛҚАРО ОНЛАЙН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СИМПОЗИУМ АХБОРОТ ХАТИ
2022 йил 26 май куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида II халқаро онлайн илмий-амалий симпозиум ўтказилади.
Анжуманда қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган:
- Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти: мотуридийлик намояндалари ва асарлари;
- мотуридийлик таълимотига оид замонавий тадқиқотлар;
- глобаллашув жараёнида мўътадил ислом таълимотининг аҳамияти;
- замонавий исломшунослик тадқиқотлари.
Муаллифлар учун маълумот
Симпозиумга топширилган маърузалар тезислари илмий тўплам сифатида электрон шаклда чоп этилади. Илмий тезис матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир.
Тезис матнини расмийлаштириш талаблари:
- Тезис матни MS Office дастурининг WORD муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 кегел катталиги, 1,5 интервалда бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим.
- Тезис матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, электрон тарзда ташкилий қўмитага топширилади. Тезисни тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар рўйхати APA шаклида берилади.
- Маърузачининг исми фамилияси, илмий даража ва унвони (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт, 1 интервал), ташкилот ва шаҳар номи, мулоқот телефонлари жой коди билан (иккинчи қаторда) кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб, тезиснинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади.
- Файл номи муаллиф ёки биринчи муаллифнинг фамилияси билан номланиши лозим.
- Мақолалар анжуман йўналишларига оид долзарб мавзуларда ўзбек, инглиз, рус, араб, турк тилларида тақдим этилиши мумкин.
Телефон: (71) 2443526, (71) 2443518;
Телеграм: +998 99 8033141;
E-mail: info@moturidiy.uz
WhatsApp: +998 90 944 00 38
Симпозиум мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган тезислар чоп этилмайди. Тезислар 2022 йилнинг 10 майигача қабул қилинади.
Анжуман тили: ўзбек, араб, инглиз ва рус.
Анжуман: ZOOM дастури орқали онлайн тарзда ўтказилади.
Қўшимча малумот



Изоҳлар