08.08.2022
261

Академия профессор-ўқитувчилари “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил 10 февралда қабул қилинган қонунга асосан Ўзбекистонда 30 июл санаси Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий жисмоний ва юридик шахсларнинг фидойи меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июндаги 335 сонли қарорига асосан “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони таъсис этилган.

Жорий йилнинг 5 август куни пойтахтимиздаги “International Hotel”  меҳмонхонасида ана шу мукофотларни ўз эгаларига тантанали тарзда топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида юртимизда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда қўшган ҳиссаси учун ОАВ вакиллари, дўстлик жамиятлари фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар ходимларидан бир гуруҳига айни мукофотлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбанов юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга катта муваффақиятлар тилади ва юксак мукофотларни эгаларига топширди.

Унда 283 нафар юртдошларимиз ва хорижий ҳамкорлар “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Эътиборлиси, Ўзбекистон халқаро ислом академиясидан — сиёсий фанлар доктори, профессор Зоҳидулло Мунавваров, Мумтоз шарқ филологияси факултети декани, педагогика фанлари номзоди, доцент Илёс Мирзиётов, “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди, доцент Маҳфуза Алимова мазкур кўкрак нишонга муносиб кўрилди.

Қўшимча малумот

"Мотуридийлик" журналида мақола чиқариш талаблари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан рўйхатга олинган.Мақола талаблари Мақолалар Wорд ҳужжати сифатида тақдим этилади (.доc ёки...
INTERNATIONAL SCHOLARSHIP IMAM MATURIDI INTERNATIONAL SCHOLARSHIP 2022
Imam Maturidi International Scholarship program is founded under the Imam Maturidi International Scientific Research Center under the International Islamic Academy...
“МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН” МАВЗУСИДА II ХАЛҚАРО ОНЛАЙН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СИМПОЗИУМ АХБОРОТ ХАТИ
2022 йил 26 май куни Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида II халқаро онлайн...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry