27.11.2021
362

Олимларимизнинг ҳаққини билмаганлар биздан эмас

“Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин” (“Ҳумаза” сураси, 1-оят). Инсонларнинг обрўсини ғийбат йўли билан тўкувчи одам араб тилида “ҳумаза” деб номланади. Инсонларнинг айб ва камчиликларини имо-ишора билан масхара қиладиганлар “лумаза” деб номланади.

“Вайл” жаҳаннамдаги бир водийнинг номи, шунингдек, ушбу сўз “ҳолига вой” ва “ҳалок бўлсин”, деган маъноларни англатади. Мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик катта гуноҳ бўлса, унинг обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ ҳисобланади. Одам ўлдириб, қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб, обрў тўкиб, инсонларга озор берганлар ҳам жаҳаннамга тушадилар (“Тафсири Ҳилол”).

“Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (“Мужодала” сураси, 11-оят).

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Улуғларимизни иззат қилмайдиган, кичикларимизга раҳм қилмайдиган, олимларимизнинг ҳаққини билмайдиганлар мен (биз)дан (умматимдан) эмас”, – деганлар (Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари).

Олимнинг ҳақларидан... ғийбат қилмаслик, ундан хато қидирмасликдир... (Али ибн Аби Толиб).

Олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қони билан ўлчанади. Шунда олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қонидан оғир келади. Олимлар бўлмаганларида инсонлар чорва моллари каби бўлиб қолар эдилар. Олимлар юлдузларга ўхшайдилар. Агар улар кўриниб турсалар, инсонлар уларга қараб йўл топадилар. Агар улар кўздан йўқолиб қолсалар, инсонлар зулматда қолиб, қаерга юришни билмай қоладилар (Ҳасан Басрий). 

Дунё (юрт) ободлиги тўрт нарсага боғлиқ: раҳбарларнинг адолати, олимларнинг илми, бойларнинг саховати, муҳтожларнинг дуоси (Абу Ҳомид Ғаззолий).      

Қўшимча малумот

Вақтингиз ҳаётингиз
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар ундан бебаҳра қоладилар. Улар соғлик...
Мовароуннаҳрда илк бор азон ўқиган киши
Aбу Ҳафс Насафийнинг “Китоб ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд” асарида ёзилишича, Мовароуннаҳр ҳудудида илк бор азон ўқиган киши машҳур тобеин...
САБР ИМОНДАНДИР
«Улар (мушриклар) айтаётган сўзларга сабр қилинг ҳамда уларни чиройли тарзда тарк этинг!» (Муз-заммил сураси, 10-оят).Муфассирлар мазкур оятнинг тафсири борасида бундай...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry