10.12.2022
208

Мовароуннаҳрда илк бор азон ўқиган киши

Aбу Ҳафс Насафийнинг “Китоб ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд” асарида ёзилишича, Мовароуннаҳр ҳудудида илк бор азон ўқиган киши машҳур тобеин - Aбул Олия Риёҳий раҳимаҳуллоҳ бўлган. Aбул Олиянинг исми Руфайъ ибн Миҳрон бўлиб, у жоҳилия даврида туғилган ва Aбу Бакр розияллоҳу анҳу даврида мусулмон бўлган. Кўп муддат Басра шаҳрида яшаган. Улуғ саҳобаларнинг илмидан баҳраманд бўлиб, ҳадис, тафсир, қироат бобида етук олимга айланган. Унинг ривоятлари “Кутуби ситта”дан жой олган. Баъзи олимлар Aбул Олия ҳақида “Саҳобалардан кейин Қуъронни энг яхши билган киши” деганлар. У Саид ибн Усмон билан бирга Мовароуннаҳрга келган. Ибн Саъднинг ёзишича, Aбул Олия ҳижрий 90-йилда (милодий 709-йилда) Хуросон яқинларида вафот етган.
 

Қўшимча малумот

Вақтингиз ҳаётингиз
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар ундан бебаҳра қоладилар. Улар соғлик...
САБР ИМОНДАНДИР
«Улар (мушриклар) айтаётган сўзларга сабр қилинг ҳамда уларни чиройли тарзда тарк этинг!» (Муз-заммил сураси, 10-оят).Муфассирлар мазкур оятнинг тафсири борасида бундай...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry