16.11.2021
225

Аҳмад Шавқий Бенбин

Олим 1946 йилда Марокашда туғилган. 1967 йилда Марокаш университетида бакалавриатни тамомлаган. 1973 йилда Париждаги Кутубхона илмлари Миллий мактаби олий дипломини қўлга киритган.  1986 йилда Сорбонна университетида доктор илмий даражасини олган.

Аҳмад Шавқий Бенбин турли йилларда Работ университети Адабиёт факультетида ўқитувчи, Маданият вазирлигига қарашли Қўлёзмалар ва кутубхоналар ташкилоти мудири, Давлат васиқалари ташкилоти директор ўринбосари, Ҳасанийя кутубхонаси директори лавозимида ишлаб келган. Ҳозирда Работ университети Адабиёт факультетида дарс беради.

У “Мағрибдаги кутубхоналар тарихи”, “Араб тилидаги қўлёзма китоблар ҳақида”, “Қўлёзмалар илми бўйича изланишлар ва библиографик тадқиқот” китобларининг муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, Ибн Анжаб Соъийнинг “ад-Дурр ас-самин фи асмоил мусаннафийн”, Ибн Анжаб Соъийнинг “Бағдод шаҳридаги қабрлар ва мозорлар”, Абдулҳай Каттонийнинг “Мусулмон кутубхоналари”, “Шоирул Ҳамро девони” асарларини таҳқиқ қилган.

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry