13.03.2023
121

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация расмий ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турибди.

12 март куни делегация вакиллари ал-Азҳар ислом тадқиқотлари академияси раҳбари доктор Назир Айяд билан учрашув ўтказиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. 

Жумладан, доктор Назир Айяд миср ва ўзбек халқлари маданий қадриятларидаги муштараклик икки мамлакат ўртасида азалдан мустаҳкам дўстлик ришталарининг шаклланишига замин яратгани, турли соҳалар, айниқса, илм-фан йўналишида ўзаро мунтазам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов мотуридийлик таълимотини янада чуқурроқ ўрганиш ҳамда уни кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этиши, шу билан бирга, Ўзбекистон ва Миср ўртасида маданий алоқаларни ўрнатишда ўзига хос кўприк вазифасини бажаришига эътибор қаратди.

Ўз навбатида, Марказ директори доктор Жамолиддин Каримов Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби доктор Назир Айядга Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси бўйича мусобақани юқори савияда ўтказишда кўмаклашгани учун миннатдорчилик билдирди. 

Музокара давомида бу каби мусобақаларни янада кенгроқ кўламда ташкил этиш, ал-Азҳар тадқиқотчилари томонидан мотуридийлик таълимотига оид тадқиқотларни Марказга жалб қилиш, ўзаро кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш каби бир қатор масалалар юзасидан келишиб олинди.

Ўзбекистон делегациясининг Миср Араб Республикасига ташрифи давом этмоқда.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази

 Матбуот хизмати 

Қўшимча малумот

Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...
МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ "АБУ ДАБИ ТИНЧЛИК ФОРУМИ"ДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Айни пайтда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида бўлиб ўтаётган “Абу Даби Тинчлик форуми”нинг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry