09.11.2022
167

МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ "АБУ ДАБИ ТИНЧЛИК ФОРУМИ"ДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Айни пайтда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида бўлиб ўтаётган “Абу Даби Тинчлик форуми”нинг тўққизинчи мажлисида иштирок этмоқда.
 

Бу йилги форум 8-10 ноябрь кунларига белгиланган бўлиб, “Глобал низолар ва умумбашарий тинчлик: талаблар ва ҳамкорлик” номи остида ўтказилмоқда. Форумда тинчликни тарғиб қилиш бўйича 30 дан ортиқ халқаро ташкилот, шунингдек, 60 дан зиёд мамлакатдан 500 га яқин диний етакчилар, зиёлилар ҳамда мутахассислар қатнашмоқда.
 

Жумладан, иштирокчилар орасида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO), Ислом олами уюшмаси, Ислом фиқҳи академияси, Бирлашган Араб Амирликлари Шариат фатвоси бўйича Кенгаши, Миср Араб Республикаси Стратегик тадқиқотлар маркази, Буюк Британиядаги Фарадей институти, Америка Қўшма Штатлари Диний ва анъанавий тинчликпарварлар тармоғи маркази, Бирлашган Араб Амирликларидаги Муҳаммад ибн Зайд университети, Нигерия Даъват институти каби ташкилотларнинг вакиллари бор.

 

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Абу Даби Тинчлк форуми” Бирлашган Араб Амирликларининг глобал тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш йўлида ўзаро мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатининг бир қисми ҳисобланади. Бу йилги форум йиғилишида асосан инқироз шароитида глобал тинчликни таъминлаш муаммолари, барқарорликни мустаҳкамлашда ёшлар ва аёлларнинг ўрни, низолар глобал тус олаётган шароитда умумбашарий тинчликнинг аҳамияти ҳамда тинчлик жараёнида диний етакчиларнинг ўрни каби долзарб масалалар кўриб чиқилади.

 

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 

матбуот хизмати 

 

 

 

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry