17.11.2021
257

ТУРКИЯ ДИЁНАТ ВАҚФИ ИСЛОМ ТАДҚИҚОТЛАРИ МАРКАЗИ (ИСАМ)

Туркия Диёнат Вакфи (ТДВ) 1975 йилда Диний Ишлар Бошқарувининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. ТДВ Ислом энсиклопедиясини нашр этишга қарор қилганида, биринчи бўлиб 1983 йилда ТДВ Истанбулда Ислом Энсиклопедияси Бош бошқармасини тузди. Беш йиллик тайёргарликдан сўнг, 1988 йил ноябр ойида энсиклопедия нашр этила бошланди. Шунингдек, ТДВ Ислом тадқиқотлари марказини ташкил этди, шу орқали, ТДВ томонидан аспирантларга берилган стипендия ва олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар тизимли ва самарали тарзда мувофиқлаштирилиши мумкин эди. Ислом тадқиқотлари маркази ўз фаолиятини 1988 йилда Бош дирекция билан бир бинода бошлади. 1993 йилда бу икки ташкилот, ТДВ Ислом тадқиқотлари марказига бирлаштирилиб энсиклопедияни тайёрлаш масъулияти марказга юклатилди.

Ислом тадқиқотлари марказининг (ИСАМ) асосий мақсади - ислом тарихи, маданияти ва цивилизациясини тўғри ва илмий тадқиқ қилиш ва  кенг оммага тақдим этишга ҳисса қўшиш. Ушбу мақсадга кўра, ИСАМ кўплаб миллий ва халқаро илмий лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди ва натижада олинган маълумотларни оммага eтказиш учун турли конференциялар ва симпозиумлар ўтказади, китоблар, журналлар ва энсиклопедияларни нашр этади.

Лойиҳалари:

ТДВ Ислом энциклопедияси лойиҳаси

Тамал Ислом энциклопедияси лойиҳаси

Қозилик ҳужжатлари лойиҳаси

Истанбул тарихи лойиҳаси

Электрон нашрлар лойиҳаси

Биринчи классик давр лойиҳаси

Иккинчи классик давр лойиҳаси

Марказ раҳбари – Проф. Др. Рашит Кучук

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry