17.11.2021
289

СУЛАЙМОНИЯ КУТУБХОНАСИ

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Сулаймония кутубхонаси (ёки Сулаймония қўлёзма асарлар кутубхонаси) дунёдаги энг йирик қўлёзма кутубхоналаридан бири саналади. Кутубхона 1557 йилда фаолият бошлаган Сулаймония куллияси таркибидаги биринчи ва иккинчи мадрасаларнинг кутубхонага айлантирилиши натижасида ташкил топган. 1914 йилда бошланган Биринчи жаҳон уруши сабабли қимматли қўлёзма асарларни сақлаб қолиш муҳим вазифага айланган. Ана шу вақтда барча қўлёзма китобларни Сулаймония кутубхонасига келтириш бўйича қарор қабул қилинган. Ҳозирги Сулаймония кутубхонаси 1927 йилда тўла шаклланган.

Кутубхонада бошқа тобе кутубхоналар билан биргаликда жами 101 451 та қўлёзма ва 78 034 босма асарлар сақланмоқда. Қўлёзмалар асосан араб, турк ва форс тилларида. Кутубхонада ЮНЕСКО рўйхатига киритилган Ибн Синонинг нодир қўлёзмалари ҳам мавжуд.

Кутубхона таркибида 152 та коллекция мавжуд бўлиб, улардан энг йириклари Аясофия, Бағдодли Ваҳбий, Жоруллоҳ, Домад Иброҳим, Асад Афанди, Фотиҳ Ҳожи Маҳмуд, Ҳамидия, Қилич Али, Лолали, Раисулкуттоб, Сулаймония, Шаҳид Али ва Янги Жомеъ коллекциялари ҳисобланади.

Отиф Афанди, Кўпрулу, Нуриусмония, Роғиб Пошо қўлёзма асарлар кутубхоналари Сулаймония кутубхонасига тобе кутубхонлар ҳисобланади.

Кутубхона китобхонларга хизмат кўрсатиш, асарларни таснифлаш ва каталоглаштириш, рақамлаштириш, бьюро хизматлари каби хизмат турларини тақдим қилади. Кутубхонада Сақлаш ва Тадқиқот маркази, Ҳусайн Унвер тадқиқот маркази ва зарар кўрган китобларни таъмирлаш билан шуғулланувчи Шифохона номли марказлар фолият кўрсатади.

 Кутубхонада Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таьвилот ал-Қурьон” асарининг нодир қўлёзмалари, мотуридийлик таълимотига оид юзлаб қўлёзма ва босма асарлар мавжуд.

Кутубхона раҳбари – Ҳусайн Кутан.

 

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry