17.11.2021
251

Мармара университети

         Дунёнинг топ 1000 талигига кирувчи Мармара университети Истанбул шаҳрида жойлашган. 1883 йил 16 январда “Ҳамидия Олий Тижорат мактаби” номи остида фаолият бошлаган Мармара Университети биринчи битирувчиларини (13 киши) 1887 йилда чиқарган. 1982 йилда Мармара университети номи билан иш бошлаган.

         Мармара университети қарийб 3300 нафар илмий-академик ходими ва 80 минг дан ортиқ талабаси билан Туркиянинг илмий соҳа ривожига ҳисса қоʻшиб келаётган муҳим олий таʼлим муассасаларидан биридир. Турк, инглиз, франсуз, немис ва араб тилларидан иборат 5 тилда таълим берувчи Мармара университети Туркиядаги ушбу хусусиятга эга ягона кўп тилли университетдир.

Университет таркибида 18 та факултет, 13 та институт, 4 та коллеж, 4 та касб-ҳунар коллежи, 3 та таълим марказлари мавжуд.

Факултетлари: Отатурк таълим факултети, Стоматология факултети, Фармасевтика факултети, Санъат ва фанлар факултети, Тасвирий санъат факултети, Ҳуқуқ факултети, Иқтисодиёт ва маъмурий фанлар факултети, Илоҳиёт факултети, Алоқа факултети, Муҳандислик факултети, Техник таълим факултети, Тиббиёт факултети, Соғлиқни сақлаш таълими факултети.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Мармара университети битирувчиларидан ҳисобланади.

Университет ректори: Проф. Др. Мустафа Курт

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry