13.11.2021
300

ТУРКИЯ МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ

Туркия Республикасидаги энг йирик кутубхоналаридан бири ҳисобланган Туркия Миллий кутубхонаси пойтахт Анқара шаҳрида жойлашган бўлиб, 1946 йилда ташкил этилган ва ўз фаолиятини 1948 йилда бошлаган. Кутубхона Маданият ва Туризм вазирлиги тасарруфига киради. Миллий кутубхона биноси қурилиш ишлари узоқ вақт давом этган. Ҳозирги бино кўриниши 1983 йилда тўлиқ шаклланган. 

Миллий кутубхонанинг вазифаси илмий-маданий тадқиқотларни амалга ошириш имконини яратиш, бу мақсадга хизмат қилиши мумкин бўлган барча асарлар ва ҳужжатларни бир жойга жамлаш, мамлакат ичидан ва хориждан келган маълумот олиш бўйича талаб ва таклифларни кўриб чиқиб, турли илмий ва маданий тадқиқотларга ёрдам беришдан иборат.

Кутубхона таркибида бешта мутолаа зали ва битта академик зал мавжуд бўлиб, улардан энг каттаси саналувчи Мужгон Жунбур зали 1200 га яқин китобхонни ўз ичига сиғдира олади.

1934 йилда қабул қилинган қонунга мувофиқ, Туркияда нашр этилган ҳар қандай асардан бир намуна Миллий кутубхонага юборилади. Ҳозирда кутубхонада 1 миллион 400 мингдан ортиқ босма ва қўлёзма китоблар мавжуд. Улардан 27 464 таси турли даврларга оид қўлёзма асарлар ҳисобланади. 2017 йилда кутутбхонага аъзо бўлганлар сони 27 минг кишини ташкил қилган.

Кутубхонада Библиографиялар, Нодир босма китоблар, Даврий нашрлар, Китоблар (босма ва қўлёзма), Отатурк ҳужжатлари, Китобдан ташқари материаллар каби бўлимлар мавжуд.

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry