13.11.2021
285

Анқара Миллат кутубхонаси

Миллат кутубхонасини ташкил этиш бўйича ишлар Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон раҳбарлигида 2015 йилда бошланган. Кутубхонанинг очилиш маросими 2020 йил февралда бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашган. 

Кутубхона 125 000 м² майдонда жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 5500 китобхонга хизмат кўрсата олади. Кутубхонада 100 дан ортиқ мамлакатлардан келтирилган 134 тилдаги китоблар ва нашрлар жамланган. Жами босма нашрлар сони 4 миллион бўлиб, улардан 2 миллиони китоб, қолган 2 миллиони эса даврий нашрлар ҳисобланади. Шунингдек, кутубхонадан 210 миллион мақола ва тезисларни ҳамда 665 минг электрон китобларни ҳам топиш имкони мавжуд.

Миллат кутубхонаси Туркиядаги энг йирик кутубхона бўлиб, ўзининг фондлари ва хизматлари бўйича дунёдаги саноқли кутубхоналар қаторига киришни мақсад қилган.

Кутубхонанинг энг йирик Жиҳаннумо залида 200 минг китоб мавжуд. Залдаги 16 та устун тарихдаги 16 турк давлати рамзи саналади. Зал гумбазидан Алақ сурасининг “У қалам билан илм ўргатгандир. У инсонга билмаган нарсасини ўргатди” оятлари ўрин олган.

Кутубхона фонди Туркиядан ва хориждан турли шахсий коллекциялар ҳамда доимий равишда қўшилиб бораётган ресурслар ҳисобига кўпайиб, бойиб бормоқда. Кутубхонада Ўзбекистондан келтирилган китоблар учун махсус Ўзбекистон бурчаги ҳам ташкил қилинган.

Китобхонларнинг кутубхона ичида китоблардан фойдаланишлари, нусха олишлари, маълумотлар базасига киришлари ва ҳоказолар учун кутубхона аъзолиги талаб қилинади.

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry