12.11.2021
247

Проф. Др. Иброҳим Айдинли

1971 йил Туркиянинг Денизли вилоятида таваллуд топган. Мазкур вилоятнинг Чал тумани Имом-хатиб лицейини аъло баҳо билан тамомлаган. 1990-1994 йилларда Анқара университети ҳуқуқ факултетида таҳсил олган. Иш фаолиятини 1995 йилда Ғозий университети “Иқтисодий ва идорий билимлар” факултетида бошлаган. 1998 йилда Анқара университетининг Ижтимоий фанлар институтида магистратурани тамомлаган. 2004 йилда мазкур институтда докторлик диссертатсиясини ҳимоя қилган. 2010 йилда эса доцент унвонига сазовор бўлган. 2013 йилда Ғозий университети Ҳуқуқ факультетида ишлай бошлаган. 2015 йилдан эса Анқара Ижтимоий фанлар университети Ҳуқуқ факультетида профессор унвони билан фаолиятини давом эттирган. 

2016 йилда Олий таълим Синов ҳайъати аъзолигига сайланган. 

2019 йил 23 майда Туркия Республикаси Президенти фармони билан Анқара Йилдирим Боязид университети ректори этиб тайинланди. Ҳозирда мазкур лавозимда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мутахассислиги: Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик ҳуқуқи.

Иброҳим Айдинлининг турли журнал ва нашрларда бир қатор мақолалари, илмий рисола ҳамда китоблари нашр қилинган.

Қўшимча малумот

Ўзбекистондаги диний маърифий илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси ўртасида алоқалар янада ривожлантирилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат...
Ал-Азҳарда Имом Мотуридий мероси бўйича ўтказилган халқаро танлов ғолиблари тақдирланди
2023 йил 12 март куни Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар анжуманлар саройида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Мотуридий мероси...
Шайх Муҳаммад ад-Дувайний: “Сўнгги йилларда Миср ва Ўзбекистон алоқалари тобора ривожланиб бормоқда”
Миср Араб Республикасида юртимиз делегацияси вакиллари “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари, шайх Муҳаммад ад-Дувайний билан учрашишди. Мазкур мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар

Мы в соц сетях

Алоқа

Телефон:
Е-маил:
Манзил:
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry